Ўзбекистон | 18:42 / 02.02.2022
1747
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 510 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дорилар ва тамаки маҳсулотлари аниқланди

Тошкент туманида яшовчи фуқаро фуқаро Б.К.нинг яшаш хонадонида , умумий қиймати 402 млн сўмдан зиёд бўлган 2248 дона биологик фаол қўшимчалар ноқонуний сақланиб келинаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Шунингдек, Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам фуқаро М.А. бошқарувидаги “HYUNDAI PORTER II” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилади. Натижада, Ўзбекистон Республикасининг акциз маркаси билан маркаланмаган, умумий қиймати 107 800 000 сўмлик жами 4500 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 2240 дона “Regapen 300 mg Capsule” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича мазкур товарлар фуқаро Ё.Ж.га тегишли бўлиб чиқди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Абдували Қурбонов
Тайёрлаган Абдували Қурбонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид