Ўзбекистон | 10:37 / 03.02.2022
5731
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар мингдан камайди

ССВ сўнгги 15 кун ичида Ўзбекистонда илк бор кунлик касалланишлар сони 1000 нафардан камайгани ҳақида хабар берди.

«2022 йил 2 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 226036 (+926) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 28 нафари Андижон вилоятида,
  • 25 нафари Бухоро вилоятида,
  • 27 нафари Жиззах вилоятида,
  • 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 19 нафари Навоий вилоятида,
  • 28 нафари Наманган вилоятида,
  • 51 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 12 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 46 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 67 нафари Фарғона вилоятида,
  • 23 нафари Хоразм вилоятида,
  • 102 нафари Тошкент вилоятида,
  • 431 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 16 нафар,
  • Бухоро вилоятида 30 нафар,
  • Навоий вилоятида 24 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 66 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 8 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
  • Хоразм вилоятида 47 нафар,
  • Тошкент вилоятида 19 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210926 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан 4 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1575 нафарни ташкил қилди.

Вазирлик сўнгги бир кунда яна 188 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилган.

Мавзуга оид