Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда газ таъминоти бўлими бошлиғи 190,7 миллион сўмлик газ қувурларини талон-торож қилди
Қашқадарё вилояти Муборак туманида газ таъминоти бўлими бошлиғи 190,7 миллион сўмлик газ қувурларини талон-торож қилгани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда, “Муборактумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Р.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудидан демонтаж қилиниб, “Б.С.” сервис марказига вақтинча сақлаб туриш учун топширилган 190,7 миллион сўмлик 684,7 метр металл газ қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025