Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 та ҳудудда фуқароларга ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
3 та ҳудудда фуқароларга ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.М. ва Ж.Б. олдиндан тил бириктириб, “D.S.” ҳамда “A.S.” фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ажратилган 1,2 гектар ер майдонини фуқаро Г.га гўёки бўш ер майдонлигини айтиб, ушбу ер майдони 4 сотихини 200 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент, ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари ИИВ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Д. фуқаро И.га танишлари ёрдамида Нукус шаҳри, “Дўстлик” канали бўйидан 5 000 АҚШ доллари эвазига 6 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Д. Кармана тумани, “Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги таниши А.га тегишли 6 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро Н.га сотишга келишиб, кейинчалик танишлари орқали ҳоким қарорини чиқартириб беришини ваъда қилиб, харидорга қалбаки ҳужжатларни бериб, эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025