Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда бетон тўсиққа урилган автомашина ҳайдовчиси вафот этди
Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса 29 январ куни соат 19:00ларда, Балиқчи – Пунгон йўлининг 62-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Lacetti русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.
Натижада автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 29 январ куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

17:17 / 22.05.2025