Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти экология бошқармаларига янги раҳбар тайинланди
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига янги раҳбар тайинланган.
Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Маълум қилинишича, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2022 йил 31 январдаги 22к-сонли буйруғига асосан Рўзигул Сафарова Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2022 йил 1 февралдаги 25к-сонли буйруғига асосан Ғанишер Иброҳимов Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
- Маълумот учун, 2021 йил 30 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Экология партияси раиси Нарзулло Обломуродов номзоди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқулланганди. 2022 йил 25 январ куни Нурота тумани ҳокими Умарбек Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
16:37 / 20.05.2025