Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Олимпиада ўйинлари учун расман айтилганидан 10 баравар кўп пул сарфлади - ОАВ
Хитой ҳукумати Олимпиада бюджети 3,9 миллиард долларни ташкил этганини билдирган, бундан 880 миллион долларини ХОҚ қоплайди.
Business Insider нашри ҳақиқий рақамлар бундан ўн баравар кўплигини таъкидламоқда. Мусобақалар арафасида тезюрар темирйўл очилган.
Fuxing поезди соатига 350 км тезликда ҳаракатланади ва 5G тармоғига эга. У спортчиларни Олимпия қишлоғидан мусобақаларга уч соат ўрнига 50 дақиқада етказади. Бу лойиҳа 9,2 млрд долларга тушган.
Олимпиячилар қишлоғи қурилиши учун яна 3,16 млрд доллар сарфланган.
Бундан ташқари, Осиёдаги энг катта коньки учиш стадиони қурилиши учун 175 миллион доллар кетган.
Бобслей, скелетон, тоғ чанғиси майдонлари учун 442,9 миллион доллар, қишки ўйинлар учун махсус қурилган Пекиндаги метро линияси учун 773,5 миллион доллар сарфланган.
Олимпиада билан боғлиқ яна 50 лойиҳа қурилиши учун 5,18 млрд доллар харажат қилинган.
Чжанцзякоу шаҳри аэропортига олиб борадиган янги шосселар қурилиши учун 15 млрд доллар кетган.
Тарихдаги энг қиммат қишки Олимпиада эса 2014 йилда Сочида ўтказилган ўйинлар ҳисобланади. Россия Сочи Олимпиадасига 59,1 млрд доллар сарфлаган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
11:29 / 05.05.2025
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024