Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда Ўзбекистон фуқароларига ҳужжатларни онлайн олиш ва тиклаш имконияти яратилади
2022 йилда хориждаги Ўзбекистон ва чет эл фуқароларига консуллик хизматларини кўрсатишда ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий қилинади. Бу ҳақда «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» президент фармонида айтилади.
Маълум қилинишича, жорий йилда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик муассасаларида қуйидаги имкониятлар яратилиши назарда тутилган:
- хорижда доимий қолишни ихтиёр қилган Ўзбекистон фуқароларига идоралараро ахборот тизимларининг бевосита интеграцияси асосида ҳужжатларини онлайн топшириш/олиш имконини бериш;
- ҳужжатини йўқотган фуқароларнинг шахсини дипломатик ва консуллик муассасалари ўзида онлайн аниқлаш ва ҳужжатларни тиклашда тезкор ёрдам кўрсатиш;
- дипломатик ва консуллик муассасаларида инфокиосклар ўрнатилиб, Ўзбекистон фуқаролари томонидан айрим консуллик ҳужжатларининг (маълумотномалар, сўровномага жавобларни) консуллик ходимлари иштирокисиз махсус қурилмалар орқали олишни таъминлаш;
- Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг компьютер тизимлари ахборот хавфсизлигини такомиллаштириш, зарур бўлган техникалар ва юқори тезликка эга бўлган Интернет канали билан таъминлаш.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг хизмат кўрсатиш қамрови кенгайтирилади:
- Ўзбекистоннинг хориждаги янги консуллик муассасалари, хусусан Бош консулхоналар таъсис этилади;
- бош консулхоналар ходимлари сони оширилади;
- баъзи элчихоналар штат жадвалларига биттадан янги консул штат бирлиги киритилиши назарда тутилган.
2022 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши режалаштирилган ушбу чора-тадбирлар харажатлари давлат бюджети ҳамда дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Фармоннинг ушбу бандлари ижроси устидан назорат Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Б.Усманов ва бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқовга юклатилган. Ташқи ишлар, ИИВ, Адлия, АКТ ва Молия вазирликлари ҳамда Давлат персоналлаштириш маркази бевосита ижрочилар ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:10 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади
14:06 / 03.05.2025
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади
11:35 / 01.04.2025
Божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди
14:02 / 16.11.2024