Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калуга областида мигрантларга қатор соҳаларда ишлаш тақиқланди
Регион губернаторининг сўзларига кўра, мигрантларга бериладиган патентлар сони ҳам чекланади.
Россиянинг Калуга области губернатори Владимир Шапша мигрантларга қатор соҳаларда ишлаш тақиқланганини маълум қилди.
Унинг билдиришича, яқин вақт ичида хориж фуқароларининг умумий овқатланиш, транспорт ва чакана савдо соҳаларида ишлашини тақиқлаш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Шапша мигрантларга бериладиган патентлар сонини чеклашни ваъда қилди.
Кейинроқ губернатор «Подъем» нашрига берган интервьюсида мигрантларнинг ишлашини бутунлай тақиқлаш тўғрисида гап бормаётганини айтди.
«Биз ҳамма нарсани тақиқламаяпмиз. Маҳаллий аҳоли томонидан тўлдирилмаётган вакансияларни ёпиш учун квоталар сонини қисқартирамиз», — деди Шапша.
Мавзуга оид
13:22 / 25.07.2024
Калуга вилоятида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради
08:59 / 10.05.2024
Россиядаги яна бир нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди
21:50 / 26.04.2023
“Отамиз борлигини ҳис қилмай улғайяпмиз” — мигрантларнинг болалари
22:09 / 26.02.2023