Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко: Киев Донбассга қарши уруш бошласа, Минск Москва билан бирга жавоб қайтаради
Лукашенко Донбассда ҳарбий ҳаракатлар бошланса, Беларусь армияси «Россия армиясидек» ҳаракат қилишини айтди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко россиялик телебошловчи Владимир Соловёвга берган интервьюсида Украина «Донбассга қарши уруш бошласа», Беларусь армияси худди Россия армияси каби ҳаракат қилишини маълум қилди.
«Агарда улар [Украина] бизга ёки Россияга қарши уруш бошласа, демак, биз ҳам ўзимини ҳимоя қилиш мақсадида жанг қиламиз», — дейди Лукашенко. Донбассга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланса, Беларусь армияси қандай йўл тутиши тўғрисидаги аниқлаштирувчи саволга жавобан у шундай деган: «Худди Россия армиясидек».
Лукашенко, шунингдек, бу қўшма ҳаракатлар бўлишини тасдиқлаган. «Биз жанубий чегараларимизда ҳазил қиляпмизми?» — дейди у. Соловьёвнинг Россия ва Беларусь айни вақтда кимга қарши ўқув машғулотларини ўтказаётгани ҳақидаги саволига жавобан Лукашенко «керак бўлса Украина ва НАТОга қарши бўлади», дея аниқлик киритган.
- Россиялик ҳарбийлар январь ойи ўрталарида Иттифоқ давлатининг жавоб қайтариш кучларини текшириш ва «Иттифоқчилик жасорати» қўшма ўқув машғулотларида иштирок этиш учун Беларусга кела бошлаганди, машғулотларнинг иккинчи босқичи 10 февралдан 20 февралга қадар давом этади.
- Conflict Intelligence Team суриштирув гуруҳи россиялик ҳарбийлар Беларуснинг машғулотлар учун полигонлар йўқ бўлган ҳудудига ташлангани, россияликлар техникаси эса Украина чегараси яқинидаги лагерда (Чернигов области чегарасидан 40 километр, Киев области чегарасидан 90 километр масофада) турганини аниқлаган.
- Икки мамлакатнинг қўшма машғулотлари Ғарбнинг Россия Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани бўйича хавотирлари фонида ўтказилмоқда. 2021 йил кузида Ғарбдаги сиёсатчилар ва ОАВ россиялик ҳарбийлар Украина чегараси томони сурилаётгани ҳақида бонг ура бошлади. Россия бостириб кирган тақдирда, қатъий санкцияларга учрайди. Москва шубҳаларни рад этади ва Киевга ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025