Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters Беларусь-Украина чегарасидаги ҳарбий техникаларнинг сунъий йўлдошдан олинган суратларини эълон қилди
Суратларда Су-25 қирувчи самолётлари, С-400 ва «Искандер» ракета мажмуаларини кўриш мумкин.
Reuters агентлиги Беларусь ва Украина чегарасида жойлаштирилган ҳарбий техникаларнинг сунъий йўлдошдан олинган суратларини эълон қилди. Суратлар Maxar Technologies компанияси томонидан тақдим этилган.
Қайд этилишича, суратлар 4 феврал куни Ельск (Украина билан чегарага 20 км), Речица (чегарагача 55 км) ва Лунинец (50 км) шаҳарларида олинган.
Maxar Technologies суратларда 15та Су-25 қирувчи самолёти ва Лунинец аэродромидаги С-400 зенит-ракета мажмуаларини аниқлаган. Ельскдан олинган суратларда «Искандер» ракета мажмуалари ва реактив ўт очиш тизимлари акс этган.
Reuters агентлигининг таъкидлашича, журналистлар фотосуратларнинг ҳақиқийлигини текшира олмаган.
Аввалроқ Россия ва Беларусь иттифоқ давлати кучларининг ҳарбий тайёргарлигини текшириш учун машғулотлар ўтказиши режалаштирилгани айтилганди.
Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фоминнинг сўзларига кўра, биринчи босқичда 9 февралгача қўшинларни жойлаштириш амалга оширилади. Иккинчи босқичда 10 февралдан 20 февралгача ҳамкорликдаги машғулотлар ўтказилади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025