Ўзбекистон | 19:17 / 07.02.2022
432
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда тадбиркорнинг 109,4 миллион сўмлик маҳсулотини ўзлаштирган собиқ менежерга жиноят иши қўзғатилди

Собиқ менежер ўзига ишониб топширилган 28 турдаги 109,4 млн сўмлик ўсимликларни ҳимоя қилувчи воситаларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотиб юборган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда, “I.k.h.” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг Боёвут филиали собиқ менежери З.С. ўзига ишониб топширилган ва унинг моддий жавобгарлигида бўлган 28 турдаги 109,4 миллион сўмлик ўсимликларни ҳимоя қилувчи воситаларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотиб юбориб, талон-торож қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид