Ўзбекистон | 14:29 / 08.02.2022
12595
1 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳрида мактаб директори пора билан қўлга тушди

Андижон шаҳридаги 41-мактаб директори 500 АҚШ доллари ва 2 млн сўмни пора сифатида олаётганда қўлга тушган. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар бермоқда.

Фото: Прокуратура департаменти

У бир ўқитувчини маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари вазифасига тайинлаш учун 300 АҚШ доллари ва бошланғич таълим ўқитувчисининг дарс соатини кўпайтириб бериш эвазига 200 АҚШ доллари ҳамда 2 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини пора сифатида талаб қилган.

Аввалроқ, Асака туманидаги 4-мактаб директори “У.М.”ни мактабнинг қозонхонасига кўмир ёқувчи вазифасига ишга қабул қилиш учун ундан пора талаб қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда мактаб директорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси («Пора олиш») 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид