Ўзбекистон | 10:13 / 08.02.2022
5780
2 дақиқада ўқилади

Тўлқин ортга қайтмоқда: Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони 800дан камайди

ССВ Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 773 кишида коронавирус аниқлангани, 500га яқин киши касалликдан тузалгани, 2 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

Фото: Kun.uz

«2022 йил 7 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 230401 (+773) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда февраль ойи бошида касалликнинг навбатдаги тўлқини ортга қайта бошлади, 3 февраль куни илк бор кунлик ҳолатлар мингдан камайгани (+926) хабар қилинганди. Шундан буён кунлик ҳолатлар мингдан ошмади - 4 февраль куни 961, 5 февраль куни 912, 6 февраль куни 887, 7 февраль куни 832 ҳолат қайд этилганди.

Шу билан бирга Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари юқорилигича қолмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 18 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 22 нафари Андижон вилоятида,
  • 22 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 10 нафари Навоий вилоятида,
  • 14 нафари Наманган вилоятида,
  • 40 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 23 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 34 нафари Фарғона вилоятида,
  • 15 нафари Хоразм вилоятида,
  • 105 нафари Тошкент вилоятида,
  • 445 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида: 

  • Андижон вилоятида 27 нафар,
  • Бухоро вилоятида 34 нафар, 
  • Жиззах вилоятида 13 нафар,
  • Навоий вилоятида 8 нафар,
  • Наманган вилоятида 9 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 62 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 7 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 27 нафар,
  • Фарғона вилоятида 121 нафар,
  • Хоразм вилоятида 74 нафар,
  • Тошкент вилоятида 37 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 55 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 213123 (+474) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан 2 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1588 нафарни ташкил қилди.

Вазирлик сўнгги бир кунда яна 129 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилган.

Мавзуга оид