Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда хитойликлар эшак сўйиб истеъмол қилаётгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб туманида хитойлик ишчилар истеъмол қилиш учун эшак сўяётгани тасвирланган видео тарқалди.
Видеони тасвирга олган шахснинг айтишича, эшак сўяётганлар Китоб туманидаги цемент заводда ишлаётган хитойлик ишчилар. Улар мунтазам эшак сўйиб унинг гўштини истеъмол қилиб келишмоқда.
Видеода бир гуруҳ шахслар сўйилган эшакни терисидан тозалаб турган хитойликнинг олдига бориб унинг қўлидан пичоқни тортиб олишади. Сўнг эшак гўшти устига оёқлари билан тупроқ сочишади.
Ҳолат юзасидан Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдириб, ҳодиса бу туманда содир бўлмаганини маълум қилди.
«Ижтимоий тармоқларда Китоб туманида жойлашган "Qarshi Conch sement" хорижий корхонасининг қурилиш ҳудудида эшак сўйилганлиги ва бундан маҳаллий ишчилар норозилик билдиргани айтилган видеолавҳа юзасидан тегишли соҳа ходимлари тезкор суриштирув ишларини олиб боришди. Ўрганишлар давомида мазкур ҳолат Китоб туманидаги хорижий корхона билан боғлиқ эмаслиги маълум бўлди», дейилади муносабатда.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Шарғун шаҳрида хитойликлар итларни ўлдириб осиб қўяётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
18:36 / 18.09.2024
“Ҳаммадан бир хил ундирилади” - Китобда ёшлар етакчиларининг маоши пахта терими учун ушлаб қолинмоқда
10:27 / 27.11.2023
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
16:06 / 13.11.2023