Ўзбекистон | 16:20 / 09.02.2022
10172
1 дақиқада ўқилади

Нурдинжон Исмоилов Қозоғистон президенти билан учрашди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловни қабул қилди. Бу ҳақда Оқўрда сайтида хабар берилди.

Фото: akorda.kz

Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоиловни қутлар экан, мамлакатлар мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, умумий маданий қадриятларга таянган ҳолда, давлатлараро шериклик намунаси бўлган мустаҳкам ва уйғун муносабатлар ўрнатганини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил декабрь ойида Қозоғистонга давлат ташрифи якунларини юқори баҳолади ва бу Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш имконини берганини билдирди.

«Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат ва ишончли ҳамкордир, шунинг учун биз муносабатларимизни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берамиз. Иттифоқчилик муносабатларимиз кенг кўламли, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар-маданий соҳаларни қамраб олади. Бу борада парламент дипломатияси алоҳида ўрин тутади», деди Тўқаев. 

Нурдинжон Исмоилов, ўз навбатида, Қосим-Жўмарт Тўқаевга учрашув учун миннатдорлик билдирди, шунингдек, Ўзбекистон президентининг самимий тилаклари ва илиқ саломларини етказди, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид