Жаҳон | 14:10 / 09.02.2022
7559
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Калашников автоматларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди 

2022 йилда Кўкшетауда Калашников автоматлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Фото: kalashnikovgroup.ru

Tengrinews нашри хабарига кўра, «Тинис» АЖ заводи негизида АК-12 ва АК-15 автоматларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

«Йил давомида Кўкшетауда 2015 йил намунасидаги Калашников автоматлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда», — дейилади Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида. 

МАКС-2021 авиация форуми доирасида Қозоғистон ҳудудида Калашников автоматларини лицензияланган йиғиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишув имзоланди. 

Лойиҳа оператори «Казахстан инжиниринг» МК АЖ ҳисобланади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид