Ўзбекистон | 15:29 / 09.02.2022
5970
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда тадбиркорнинг 22 миллион сўм қарзини базага киритмаслик эвазига 5 миллион сўм олган электромонтёр ушланди

Булунғур туманида электромонтёр савдо дўконининг 22 миллион сўм қарзини базага 3 миллион сўм қилиб киритиб бериш эвазига тадбиркордан 5 миллион сўм олган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Булунғур тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда “Булунғур” участка электромонтёри Б.М. якка тартибдаги тадбиркор Д.Н.га тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани юзасидан тузилган далолатномага асосан, 22 миллион сўм зарар ҳисобланиши ва зарарни қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали 3 миллион сўм тарзида базасига киритиб бериш эвазига 5 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид