Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Европага ядро қуролини таший оладиган бомбардимончи самолётларини жойлаштирди
Маълумот берилишича, Англиядаги Фэрфорд авиабазасига тўртта бомбардимончи самолёт етиб келган.
АҚШнинг ядро қуролини таший оладиган B-52H Stratofortress стратегик самолётлари Буюк Британиянинг Фэрфорд авиабазасига етиб келди, деб хабар берди “Интерфакс”.
Ғарб авиацион ресурсларининг маълумотларига кўра, Англияга тўртта бомбардимончи самолёт жойлаштирилган.
"B-52H Stratofortress самолётлари, ёрдамчи жиҳозлар ва Майнот авиабазасининг 5-бомбардимончи қаноти шахсий таркиби Англиядаги Фэрфорд базасига етиб келди", - дейилади АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги хабарида.
Аввалроқ Фэрфорд авиабазасига АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг C-5 Galaxy ҳарбий-транспорт самолёти техника ва ҳарбийларни олиб келганди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
18:08 / 22.05.2025