Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коррупцияга қарши кураш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳоловчи экспертлар гуруҳи тузилади
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг тартибини тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларининг холислигини таъминлаш мақсадида тузилади.
Экспертлар гуруҳи ҳар йили 9 кишидан иборат бўлган таркибда шакллантирилади ҳамда ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради. Бунда, Экспертлар гуруҳи таркибида камида 3 киши фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан бўлиши лозим. Экспертлар гуруҳи аъзолари рейтинг баҳолаш бўйича фаолиятини олиб боришда мустақилдир.
Экспертлар гуруҳи таркиби давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таклифига асосан агентлик томонидан шакллантирилади.
Қуйидагилар экспертлар гуруҳи таркибига киритилиши мумкин эмас:
- муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилгани тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс;
- қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судлангани олиб ташланмаган шахс;
- ўзига нисбатан суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси юритилаётган шахс.
Агентлик ҳар йили 1 ноябрга қадар давлат ташкилотлари томонидан электрон платформага ҳар чоракда (10 апрель, 10 июль ва 10 октябрга қадар) киритилган маълумотлар таҳлили асосида тегишли йилда коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги энг юқори бўлиши кутилаётган 10 та давлат ташкилотига экспертлар гуруҳига номзодларни тақдим этиш бўйича хат киритади.
Давлат ташкилоти агентлик томонидан киритилган хатга асосан ҳар йили 15 ноябрга қадар экспертлар гуруҳи таркибига киритиш учун 2 та номзодни, уларнинг розилигини олган ҳолда тавсия этади. Бунда, тавсия этилган бир нафар номзод фуқаролик жамияти институти вакили бўлиши лозим.
Агентлик давлат ташкилотлари томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан қоида тариқасида қуйидаги мезонлар асосида ҳар йили 25 декабрга қадар тегишли йил учун экспертлар гуруҳи таркибини шакллантиради: номзоднинг иш стажи; коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалий тажрибаси; жамиятдаги обрўйи.
Экспертлар гуруҳи таркиби агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади. Бунда, экспертлар гуруҳига киритилган шахслар томонидан турли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарига юборилгани, в.ҳ.) дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш бўйича вазифани амалга ошира олмай қолганда уларни алмаштириши мумкин бўлган 3 нафар номзод ҳам белгилаб олиниши лозим.
Экспертлар гуруҳи раҳбари сифатида, қоида тариқасида фуқаролик жамияти институти вакили белгиланади.
Тегишли йилда экспертлар гуруҳи таркибига киритилган дастлабки рейтинг баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш бўйича вазифани амалга оширган шахснинг кейинги йилда шакллантириладиган экспертлар гуруҳи таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
12:04 / 22.04.2025