Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоевнинг қизи ва куёви Германияда 100 млн евролик кўчмас мулкларга эгалиги маълум қилинди
Динара ва Тимур Кулибаевлар Германиядаги тўртта ҳашаматли объектни сотиб олган.
Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи ва куёви Германияда қиймати 100 млн евродан ортиқ кўчмас мулкларга эгалик қилади, деб хабар берди Deutsche Welle.
Нашрнинг ёзишича, Динара ва Тимур Кулибаевлар бу мамлакатдаги тўртта ҳашаматли объектни сотиб олган.
Баден-Баден курортида жойлашган Зеелах қўрғони уларга тегишли ҳисобланади. Бу ер XIX асрда рус дипломати Михаил Хрептовичнинг қароргоҳи бўлган. Шунингдек, иккита тарихий ёдгорлик: архитектор Густав Штронинг вилласи ва Бюлерхее қалъа-меҳмонхонаси ҳам Кулибаевларга тегишли.
Нашрнинг маълумот беришича, сарой ҳудудида ландшафт парки, фонтанлар, минг квадрат метрли спа-зона мавжуд.
Аввалроқ Назарбоевнинг кичик қизи Алия Лондонда 300 млн долларга қаср сотиб олгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025