Ўзбекистон | 13:26 / 10.02.2022
18455
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд аэропортидаги янги терминал март ойида фойдаланишга топширилади

Президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари Самарқанд халқаро аэропортида яратилаётган шароитларни кўздан кечирди. 

Қайд этилишича, бу «ҳаво дарвозаси» қарийб 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига янгидан қурилмоқда. Ўтган йили учиш-қўниш йўлаги қайта қурилган эди. Бугунги кунда янги терминал тўлиқ тикланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўл, автотураргоҳ ва ёритиш устунлари барпо этилмоқда.

«Мирзо Улуғбекнинг буюк мероси Самарқанднинг тимсолига айланган. Шу боис янги аэропорт биноси аллома бобомизнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» китоби шаклида барпо этилган. Терминалнинг эни 175, баландлиги 25 метр. Бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади», дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, аэропортда «очиқ осмон» режими қўлланилади, карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Янги терминал келгуси ойда фойдаланишга топширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид