Ўзбекистон | 14:19 / 11.02.2022
12505
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд ва Андижон вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари ишдан олинди

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, полковник Фарҳод Холбекович Шайзоқов ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи подполковник Саидолим Зингиров лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент раислигида видеоселекторда маълум қилинди.

Йиғилишда қайд этилишича, 2021 йилда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 28 та, Андижон вилоятининг Андижон туманида 20 та аварияда одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Маълумот учун, Фарҳод Шайзоқов 2020 йил апрелида Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. У аввалроқ Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи бўлган.

Фарҳод Шайзоқов

Саидолим Зингиров 2017 йил сентябридан буён Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимида ишлаётганди. У 2017 йилгача Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХБ раҳбари бўлган.

Саидолим Зингиров

Бундан олдинроқ, президент видеоселекторида Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Одил Отахўжаев лавозимидан озод этилгани, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳратжон Сотволдиевга қатъий огоҳлантириш берилгани хабар қилинганди.