Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва Россиянинг Украинадаги ваколатхоналари ходимлари сони оптималлаштирилишини эълон қилди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Украинадаги хорижий ваколатхоналари ходимлари сони оптималлаштирилишини эълон қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова хабар берди.
Москва Киев ёки учинчи давлатларнинг провокацияларидан ташвишда экани туфайли, Россиянинг Украинадаги хорижий ваколатхоналари ходимлари сонини оптималлаштиришга қарор қилди. Бундай баёнот 12 февраль, шанба куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили томонидан берилди.
Шу билан бирга, ташқи сиёсат идораси Россиянинг Украинадаги элчихонаси ва консулликлари ўз асосий вазифаларини бажаришда давом этишига аниқлик киритди.
Аввалроқ РИА Новости ўз ахборот манбасига таяниб, дипломатлар ва Россия консулликлари ходимлари Украинани тарк эта бошлагани ҳақида хабар берган эди, бироқ кейинроқ Россия элчихонаси улар ўз ишини давом эттираётганини маълум қилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бир кун аввал Украинадан Россиянинг асосий бўлмаган дипломатик ходимлари эвакуация қилинишини истисно этмай, баъзи Ғарб давлатларининг ҳам худди шундай ҳаракатларига ишора қилган эди.
Бундан олдин, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россиянинг Украинага бостириб кириши исталган вақтда, жумладан 20 февраль куни Пекин Олимпиадаси тугагунига қадар бошланиши мумкинлигини айтганди.
Худди шундай баёнот билан АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам чиқди. Унинг сўзларига кўра, Америка разведкаси маълумотларига кўра, Россия босқинни ҳаво ҳужуми билан бошлаши, можаро пайтида эса Киевга ҳужум қилиши мумкин.
Марказий разведка бошқармаси ва америкалик ҳарбийлар, Der Spiegel нашрига кўра, Россия келаси чоршанба, 16 февраль куниёқ бостириб киришни бошлаши мумкинлиги ҳақида НАТО давлатларини хабардор қилган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ўзининг телеграм каналида АҚШ расмийларининг баёнотини «жазавага тушиш» деб атади. «Англо-саксларга уруш керак», деди у.
Шунингдек, АҚШ ортидан яна тўрт давлат ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди. Нидерландия, Черногория, Япония ва Жанубий Корея ўз фуқароларига Украинага саёҳат қилмаслик ёки унинг ҳудудини тарк этишни тавсия қилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025