Жаҳон | 15:35 / 12.02.2022
13580
1 дақиқада ўқилади

Россия флотининг 30дан ортиқ кемаси Қримни мудофаа қилиш бўйича машғулотларни бошлади

Қора денгиздаги машғулотлар билан бир вақтда Қримда Россия ва Беларусь ҳамкорлигида «Иттифоқчилик қатъияти — 2022» ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда. 

Фото: РИА Новости

Қора денгиз флотининг 30дан ортиқ кемаси Қримни мудофаа қилиш бўйича машғулотларда қатнашмоқда. Бу ҳақда Қора денгиз флоти ахборот бўлими хабар берди.

«Қора денгиз флотининг 30дан ортиқ кемаси машғулотлар режаси бўйича Севастопол ва Новороссийскдан денгизга чиқди», — дейилади хабарда.

Машғулотларда фрегатлар, қўриқчи ва кичик ракета кемалари, ракета катерлари, десант кемалари ҳамда минага қарши мудофаа кемалари қатнашмоқда. 

Машғулотлар билан бир вақтда Қримда Россия ва Беларусь ҳамкорлигида «Иттифоқчилик қатъияти — 2022» ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда. 

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазирлиги Россиядан 48 соат ичида Украина чегараси ва Қримдаги ҳаракатлари бўйича батафсил изоҳ беришни талаб қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид