Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байденнинг маслаҳатчиси: Россия Украинага қайси санада ҳужум бошлашини олдиндан аниқ айтолмаймиз
АҚШ расмийлари Россия ҳафтанинг исталган кунида Украинага бостириб кириши мумкин, деб ҳисоблайди, аммо бу ҳужум санаси аниқ эканини англатмайди. Бу ҳақда CNN телеканали эфирида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан айтиб ўтди.
«Биз аниқ санани башорат қила олмаймиз, лекин аввал айтиб ўтганимиздек, биз Россиянинг Украинадаги кенг миқёсли ҳарбий амалиётлари исталган вақтда бошланиши мумкин бўлган вақт оралиғида турибмиз», — деган Салливан ҳужум санаси қачонлиги борасидаги саволга жавобан.
Аввалроқ Politico манбаси АҚШ президенти Жо Байден 16 февраль санасини НАТОдаги иттифоқчиларига Россия агрессияси бошланишининг норасмий санаси сифатида кўрсатгани ҳақида хабар берганди.
Бундан ташқари, Байденнинг маслаҳатчиси Россия дипломатик йўлни танлаши мумкинлигини ҳам тахмин қилди. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ўз разведка маълумотларини мазкур эҳтимолий урушни бошлаш учун эмас, балки тўхтатиш учун тарқатмоқда.
Салливаннинг сўзларига кўра, Украина атрофидаги эскалация кучайиши Пекин Олимпиадаси якунига қадар ҳам, ундан кейин ҳам содир бўлиши мумкин (ўйинлар 20 февралда тугайди). Бундан ташқари, Байденнинг маслаҳатчиси Россия «дипломатик йўлни танлаши мумкинлиги»ни ҳам истисно этмаган. У АҚШ ўз разведка маълумотларини уруш бошлаш учун эмас, балки уни тўхтатиш учун очиқлашини қўшимча қилган.
- 11 февраль куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Россия Украинага исталган вақтда ҳужум қилиши мумкинлиги, Америка разведкаси маълумотига кўра, руслар чегарада бостириб кириш учун етарлича қўшин тўплагани ҳақида хабар қилганди. Бунга жавобан Москва Вашингтонни вазиятни бўрттиришда ва била туриб ёлғон маълумот тарқатишда айблаганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025