Навоийда хўрозбозлар қўлга олинди
Хатирчи туманида хўроз уриштириладиган яширин “арена” аниқланди. Бу ерда хўрозлар жанги ишқибозлари йиғилиб, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ташкил этилган.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Хатирчи туманининг Дамариқ маҳалласида яшовчи 35 ёшли А.И. ўз хонадонида хўроз жанги майдонини ташкил этган. Мазкур “махсус арена”да 100 нафардан ортиқ хўроз жанги ишқибозлари тўпланган ҳамда 10 минг сўмдан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ташкил қилинган.
Вилоят ИИБ ЖҚБ уюшган жиноятчилик ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 17 нафар фуқаро ўзларининг жангари хўрозлари билан иштирок этаётган пайтда қўлга олинган. Айни пайтда ўйинда иштирок этган фуқаролар шахсига аниқлик киритилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Ургут шаҳрида ҳам шу каби хўроз уриштириладиган яширин “арена” фош этилганди.
Мавзуга оид
13:31 / 22.11.2024
Бухоро ва Навоийда саксовулларни синдирганларга 43 млн сўм жарима белгиланди
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024