Ўзбекистон | 10:58 / 14.02.2022
7642
2 дақиқада ўқилади

Танқиддан сўнг Орол қишлоғида амалий ишлар бошлаб юборилди

Kun.uz сайтида «Эътибордан четдаги манзил: Данғарадаги Орол қишлоғининг адоқсиз муаммолари» сарлавҳаси остидаги суриштирув мақолада Фарғона вилояти Данғара тумани Орол қишлоғидаги ичимлик сув, йўл таъмири, электр таъминоти, табиий газдаги муаммолар ҳамда қишлоқда боғча, мактаб, қишлоқ врачлик пункти, маданий ҳордиқ чиқариш масканининг мавжуд эмаслиги танқид остига олинган эди.

Фото: Данғара туман ҳокимлиги

Мақола эълон қилингач, Данғара тумани ҳокими Шуҳрат Тожиҳакимов масъул корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари билан Орол қишлоғида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилган.

Фото: Данғара туман ҳокимлиги

Туман ҳокими Орол қишлоғида шароитларни яхшилаш учун янги трансформатор пункти ўрнатилиб, электр узатиш тармоқлари қурилиши, янги ичимлик сув тармоғи тортилиб, мавжуд сув қудуғи ҳамда сув минораси қайта таъмирланиши, ички йўллар асфальтланишини маълум қилган.

Шунингдек, ҳудудда давлат хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилишини таъкидлаган.

Фото: Данғара туман ҳокимлиги

«Фарғона ҲEТК» АЖ матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, қишлоққа янги темир-бетон таянчлари етказилиб, электр таъминотини яхшилаш мақсадида амалий ишлар бошланган.

Мавзуга оид