Жаҳон | 12:11 / 14.02.2022
15627
2 дақиқада ўқилади

Украина Қора денгиз устидан учмасликни сўради — Россия машғулотлари туфайли

Contacto / Zuma / Scanpix / LETA

Украина ҳукумати авиакомпаниялардан 14 февралдан 19 февралга қадар Қора денгиз устидан парвозлар амалга оширмасликни сўраган. Бу ҳақда фуқаролик авиацияси регулятори «Украэрорух» хабар қилган.

Агентлик бу тавсия Қора денгиз ва Азов денгизи ҳудудида парвозларни бутунлай тўсишни англатмаслигини таъкидлаган. Шунингдек Украина ҳудуди устидаги ҳаво кенглиги ҳам режалаштирилган парвозлар учун очиқлигича қолади.

Бу тавсия Россия 14-19 февраль кунлари минтақада ҳарбий машғулотлар ўтказилиши туфайли Қора денгиз устидаги ҳаво кенглиги вақтинча хавфли ҳудудга айланишини эълон қилиши ортидан берилмоқда.

  • Ғарб мамлакатлари 2021 йил кузидан буён Россия Украина чегарасида қўшин тўплаётгани ва бу қўшни мамлакат ҳудудига бостириб киришга тайёрланиш бўлиши мумкинлигидан огоҳлантириб келмоқда. 11 февраль куни АҚШ томони Россиянинг Украинага ҳужуми «исталган лаҳза»да бошланиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Бу воқеалар ортидан халқаро суғурта компаниялари Украина ҳаво кенглигидаги фуқаролик самолётлари учун суғурталар тўлашдан воз кечмоқчилиги маълум бўлди. Украина инфратузилмалар вазирлиги мамлакат ҳаво кенгликларини ёпиш режалаштирилмаётганини маълум қилган.

Россия Украина атрофида қуруқлик ва сувда йирик манёврлар бошламоқда

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид