Ўзбекистон | 07:41 / 15.02.2022
11637
2 дақиқада ўқилади

Дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда дипломлари тўғридан тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар бермоқда.

Инспекция ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 14 февралдаги қўшма қарори билан халқаро тан олинган Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities ташкилотлари томонидан эълон қилинган олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатига киритилган олий таълим муассасаларининг 2022 йил учун рўйхати тасдиқланди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, ушбу рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.

Олий таълим муассасаларининг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Аввалроқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб айрим ОТМларнинг фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан бўлганда ижодий имтиҳон топшириш тизими йўлга қўйилиши хабар берилганди.

2024 йилдан бошлаб чет тили мажбурий фанлар блокига киритилади. Ҳозирча мажбурий фанлар блокида 3та фан: она тили, тарих ва математика бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид