Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоятида 20 гектар суғориладиган ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
У Мирзаобод тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 20 гектар суғориладиган ер майдонини 80 миллион сўм эвазига фуқаролардан бирига расмийлаштириб беришини айтган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Сардоба туман бўлими, ДХХ Оқолтин туман бўлими ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, фуқаро М.К. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Мирзаобод тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 20 гектар суғориладиган ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 80 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди
13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
16:12 / 31.03.2025