Фото: Мирзо Улуғбек туманидаги туннел реконструкция қилинмоқда
Мирзо Улуғбек туманидаги, Мустақиллик шоҳкўчасидан ўтган туннел реконструкция қилинмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида айтилишича, реконструкция давомида туннел деворлари фибробетон билан қопланади. Ёритиш тизими таъмирланади.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари давомида пиёдалар ва автомобиллар учун ҳаракат чекланмайди.
Аввалроқ, Абдулла Қодирий кўчасидаги туннелда ҳаракатланиш бир ойга қисман чеклангани хабар берилганди.
2022 йилнинг 11 февралидан бир ой давомида Абдулла Қодирий кўчасидан ўтган туннелда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Реконструкция давомида туннелнинг 2 томонидаги 3 та йўналишнинг фақат биттадан йўналиши навбатма-навбат автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилди.
Мавзуга оид
16:56 / 25.09.2024
Баҳодир Ғойибназаров ҳокимликка қайтди
17:08 / 30.08.2024
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда
13:10 / 18.07.2024
Темур Малик кўчаси салкам 200 млрд сўмга реконструкция қилинмоқда
09:03 / 10.07.2024