Ғафур Ғулом боғи ёзда қайта очилиши маълум қилинди
Ғафур Ғулом боғини ёпиқ қарорлар асосида 49 йилга ижарага олган компания боғдаги реконструкция ишлари 2022 йил ёзида якунланишини маълум қилди.
Тошкентдаги Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғидаги реконструкция ишлари 2022 йил ёзида якунланади ва боғда кунига 10 минг киши ҳордиқ чиқара олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда боғ ҳудудини ижарага олган BMP Smart Decision Management таъсисчиси Отабек Мирзажонов маълум қилди.
“Ҳозирги кунда биз томонимиздан 4 млн АҚШ доллари ҳажмида инвестиция киритганмиз. Умумий режамизга асосан, инвестициялар ҳажми 10 миллионга боради.
Реконструкция давомида биз паркда мавжуд ҳамма аттракционларни янгилаймиз. 30та аттракционга Россия, Хитой, Украина, Туркия корхоналари билан шартномалар тузилган. 90 фоиз аттракционимиз Ўзбекистонга олиб келинган. Қолганлари олиб келиниш жараёнида.
Паркда реконструкция даврида мавжуд 9 мингта дарахтдан биттасиям олинмаган, ҳаммасини назорат қилиб, парвариш қилиб, тубдан янги суғориш тизимини яратмоқдамиз”, – деди Мирзажонов Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизматига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги энг гавжум истироҳат боғларидан бири бўлган Ғафур Ғулом боғи 2019 йилда Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ёпиқ ҳужжатлари билан BMP Smart Decision компаниясига 49 йилга ижарага берилган.
Kun.uz Сингапурда рўйхатдан ўтган мазкур компания таъсисчиси Ўзбекистон фуқароси Шерзод Ҳалимов экани, компаниянинг устав капитали 1000 Сингапур доллари (720 АҚШ доллари атрофида) эканини хабар қилганди.
BMP Smart Decision Ўзбекистонда “BMP Smart Decision Management” МЧЖ номи билан рўйхатдан ўтган. Бугунги кун ҳолатига унинг 99 фоиз улуши Сингапур компаниясига, 1 фоизи эса фуқаро Мирзажонов Отабек Абдуллажоновичга тегишли.
Декабр ойида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғидаги реконструкция кечикиб кетгани учун боғ эгаларини танқид қилган, боғнинг бу инвесторга берилиши масаласи қайта кўриб чиқилишини айтганди.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024