Жамият | 15:08 / 16.02.2022
3418
1 дақиқада ўқилади

Гулистонда «Москвич-Комби» машинаси ёниб кетди

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Фото: Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, 2022 йил 15 феврал куни соат 09:56 ларда Гулистон тумани "Ишонч" МФЙ ҳудудидаги очиқ дала майдонида «Москвич-Комби» машинасида ёнғин содир бўлган.

Фото: Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Оқибатда, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро В.Байрамов бошқарувида бўлган «Москвич-Комби» машинасининг мотор ва салон қисми ёниб кетган.

Фото: Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Ҳодиса жойига Гулистон шаҳар ФВБдан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:06 да етиб борган. Соат 10:11 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Фото: Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Қайд этилишича, ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Фақат машина яроқсиз ҳолга келган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид