Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғонда тадбиркорларга бош пудратчиликни олиб беришни ваъда қилган собиқ раисга жиноят иши қўзғатилди
У Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Каттақўрғон шаҳар жамияти раиси бўлган даврида тадбиркорларнинг ишончига кириб, уларнинг пулларини ўзлаштирган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда аниқланишича, фуқаро Б.М. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг Каттақўрғон шаҳар жамияти раиси вазифасини бажарувчи бўлган даврида қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг ишончига кириб, уларга ижтимоий объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича бош пудратчиликни олиб беришни ваъда қилган.
Сўнг “Б-К.” МЧЖ раҳбарининг 9 000, “У.Б.” МЧЖ раҳбарининг 6 100 ва “Д.И.” МЧЖ раҳбарининг 3 000 долларини қўлга киритган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:07 / 22.04.2025
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди
20:03 / 30.01.2025
Тергов судялари: улар ким ва қандай ваколатларга эга?
12:05 / 06.01.2025
Бухорода 34 миллиардлик криптоактивларни айлантирган ўсмирга очилган жиноят иши тугатилди
08:38 / 18.12.2024