Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карманада иссиқхоначи 212 млн сўмлик табиий газни ноқонуний ишлатиб юборди
Кармана туманидаги иссиқхонада табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда уланиб олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан Кармана туманида терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда туманнинг Дўстлик маҳалласида жойлашган, табиий газдан қарздорлиги сабабли тармоқдан узилган иссиқхонада газ тармоғига ўзбошимчалик билан қайта уланиб олиш ҳолати аниқланган. Иссиқхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 212,6 млн сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
10:17 / 06.05.2025
Навоийда савдо мажмуасида ёнғин чиқди
14:02 / 04.03.2025
Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди
12:28 / 26.12.2024