Иқтисодиёт | 09:46 / 17.02.2022
18341
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Покистон трансафғон йўлагини қуриш лойиҳасини муҳокама қилди 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Покистон тижорат вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Солиҳ Фаруқий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Учрашувда икки мамлакат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳаси юзасидан келишишни жадаллаштириш тадбирлари муҳокама қилинди.

Покистон бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида (2021 йил 15-16 июль) имзоланган транзит ва савдо тўғрисидаги битим шартларини амалда жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди.

“Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор” трансафғон темирйўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинди.

Покистон ишбилармон делегацияларининг саноат кооперациясини чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этишга келишилди.

Учрашув якунида томонлар кўриб чиқилган муносабатларнинг барча соҳаларида фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Мавзуга оид