Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда хонадонида 2 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс ушланди
Фуқаронинг уйидан топилган гашиш гиёҳвандлик моддаларининг жами оғирлиги 2 килограмм 58 грамм экани аниқланган.
2022 йилнинг 14 февраль куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ тезкор ходимлари томонидан шаҳарнинг Спитамен шоҳкўчасида яшовчи 1971 йилда туғилган А.Ж. тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ёнида гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Шундан сўнг, фуқаронинг яшаш уйида тинтув ўтказилиб, ётоқхонасидаги жавоннинг тагида пакетга ўралган 1 килограмм гашиш ҳамда 2 дона ярим литрли махсус елим идиш борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, фуқаронинг уйидан топилган бир дона гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама ҳам ҳужжатлаштириб олинган.
Самарқанд вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг маълумотномасида ҳужжатлаштириб олинган барча гашиш гиёҳвандлик моддаларининг жами оғирлиги 2 килограмм 58 грамм экани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 2022 йил 15 февраль куни Самарқанд шаҳрида яшовчи аёл яшаш уйига 1 килограмм гашиш ҳамда 450 грамм опий олиб келаётганда ушланган.
Мавзуга оид
10:23 / 10.04.2025
Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди
15:42 / 09.04.2025
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди
12:31 / 08.04.2025
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди
16:14 / 16.02.2025