Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мақсадим — одамлар машинасини қулфламай, хотиржам уйига кириб кетсин» — президент хавфсизлик масаласида гапирди
Пойтахтнинг Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташрифи чоғида президент Шавкат Мирзиёев Дўстлик маҳалласида бўлди ва раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда участка нозири билан суҳбатлашди.
“Сергели нима учун орқада қолиб кетди? Чунки бу ерга 30 йил бирорта раҳбар келиб муаммолар билан шуғулланмади. Сергелига десангиз марказдан такси келмасди. Мен маҳаллалар ободлигини Янгиҳаёт туманидан бошлаганим бежизмас. Биз бу туманни хавфсиз ва обод шаҳар бўйича намуна қилишимиз керак.
Маҳалла хавфсиз бўлса, шаҳар хавфсиз бўлади. Менинг мақсадим - одамлар машинасини қулфламай, уйига кириб кетсин ва хотиржам дам олсин”, дея давлат раҳбари сўзларини иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Ташриф давомида президент “Алмерро Груп” МЧЖнинг қандолат маҳсулотлари ишлаб фабрикасида, янги саноат ҳудудида, метро бекатида ҳам бўлди. Айни пайтда туман фаоллари билан учрашув бошланмоқда.
Маълумот учун, президентнинг 2020 йил 11 ноябрь кунги ПҚ-4888-сон қарори билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилган.
Янгиҳаёт туманига ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг почта манзили улардан ариза ёки маълумот талаб қилмаган ҳолда тўғридан тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилди.
Мавзуга оид
12:10 / 16.03.2025
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
12:23 / 13.03.2025
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди
14:24 / 04.02.2025
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, пулни ишлатиб юборгани аниқланди
00:41 / 27.01.2025