Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурафшон шаҳрида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Нурафшон шаҳри «Ойбек» МФЙни табиий газ билан таъминловчи газ қувурига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагични уланиш нуқтасига кўчириш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан, 2022 йил 18 февраль соат 09:00 дан 17:00 гача Нурафшон шаҳри «Ойбек» МФЙдаги 526 та аҳоли хонадонида ва 7 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Аввалроқ, Қибрайда газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Ундан олдин эса Зангиота ва Юқори Чирчиқда газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025