Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари Шойгуни Украина чегарасидаги қўшинларни олиб кетишга чақирди
Россия мудофаа вазирлиги Украина билан чегарадаги қўшинлар машғулотлардан сўнг ортига қайтарилганини маълум қилган. Аммо Ллойд Остин бунинг аксини кўраётганини айтди.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу музокара ўтказди, деб хабар берди АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Остин Шойгу билан суҳбат давомида Россияни Украина билан чегарада жойлаштирилган қўшинларни олиб кетишга чақирди.
«Остин деэскалацияга, Украинани ўраб турган Россия қўшинларини ўз базаларига қайтаришга ва дипломатик ечимга чақирди», — дейилади Пентагон хабарида.
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков Украина билан чегарадаги қўшинлар машғулотлардан сўнг ортига қайтарилганини маълум қилганди.
Аммо Остин ҳарбийлар олиб кетилаётганини кўрмагани, аксинча қўшинлар сони оширилаётганини айтди.
Мавзуга оид
16:35 / 25.05.2025
АҚШ ҳукумати Пентагондаги журналистлар фаолиятини чеклади
18:44 / 22.05.2025
Илон Маск Пентагонга ташриф буюрди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025