Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида битта «заправка» 35 000 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги газдан ноқонуний фойдаланган
Тошкент вилоятидаги битта АГТКШ томонидан 35 000 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
“Ўзтрансгаз” АЖ мутахассислари томонидан жорий йилнинг 15 февраль куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаcидаги газ ҳисоблаш тизимининг техник ҳолати ўрганилди.
Тадбир давомида МЧЖ томонидан дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 623 минг куб метр ёки бугунги кунда 35 000 та аҳоли хонадонларининг бир кунлик истеъмолига етарли миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Текшириш давомида МЧЖ томонидан истеъмол қилинган табиий газ ҳақиқий қийматини камайтириш мақсадида электрон газ ҳисоблаш ускунаси таркибий қисмларига таъсир ўтказилгани сабабли қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида 623 млн сўм зарар етказилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан қонун доирасида чора кўрилишини таъминлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун жамланмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025