Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 вилоятда жаримадан тушган 119 млрд сўм мақсадли ишлатилмагани маълум бўлди
Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари қоидабузарликлар учун ундирилган жарималардан маҳаллий бюджетга туширилган жами 119,6 млрд сўмни белгиланган мақсадларга сарфламаган, дея маълум қилди сенатор Қутбиддин Бурҳонов.
18 февраль куни Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича парламент комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда сўз олган сенатор Қутбиддин Бурҳонов йўл қоидалари бузилгани учун ундирилган жарималар масаласига тўхталди.
“Йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этишда АКТдан етарли даражада фойдаланилмаяпти. Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг аввалги ижобий тажрибаларидан келиб чиқиб, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини фото-видеофиксация қилиш мобил мосламалари ёрдамида белгиланган жарима суммасининг 40 фоизи ушбу вилоятларнинг маҳаллий бюджетига йўналтирилган.
Мазкур маблағларни ҳудудда қоидабузарликларни фото-видео қайд этиш қурилмаларини ўрнатиш билан боғлиқ ишларга йўналтириш белгиланган бўлишига ҳамда ўтган давр мобайнида ушбу вилоятлар маҳаллий бюджетига жами 119,6 млрд сўм келиб тушганига қарамай, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қурилмаларни ўрнатиш ишларига сусткашлик билан ёндашилмоқда.
Масалан, фото-видеофиксация қилиш мобил мосламалари ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар учун Фарғона вилояти бюджетига 20,2 млрд, Наманган вилоятига 18,7 млрд, Андижон вилоятига 10,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган бўлса-да, қоидабузарликларни аниқлайдиган объектлар қурилишига Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан 1,8 млрд, Андижон вилояти ҳокимлиги, 1,2 млрд, Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан атиги 700 млн сўм ажратилган”, – дея Қутбиддин Бурҳоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири..
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисига кўра, Тошкент вилояти маҳаллий бюджетига тизим орқали 70,1 млрд сўм жарима пули келиб тушишига қарамасдан, қурилмаларни ўрнатиш учун 2021 йилда умуман маблағ ажратилмаган.
“Бугунги кунда транспорт воситалари оқимини сунъий интеллект ёрдамида тўлиқ назорат қилиш, тирбандликларнинг олдини олиш мавжуд йўл участкалари ва чорраҳаларни 1491 та ақлли (smart) светофор, 4473 та интеллектуал камера ҳамда 720 та тезликни назорат қилиш қурилмалари билан жиҳозлаш талаб этилади”, – дейди Қутбиддин Бурҳонов.
Сенаторнинг танқидидан сўнг, 19 февраль куни Наманган вилояти ҳокимлиги антирадарлар аниқлай олмайдиган “ақлли” қурилмаларни ўрнатиш бошланиши ҳақида хабар берди.
“Тошкент шаҳар жамоат транспорт тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига асосан, Тошкентдаги барча чорраҳаларга камера ва фоторадарлар ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
13:00 / 30.04.2025