Жаҳон | 22:32 / 19.02.2022
34074
1 дақиқада ўқилади

Ғарбнинг Россияга киритадиган санкцияларидан МДҲдаги қайси давлатлар энг кўп жабр кўриши маълум қилинди

Қайд этилишича, Россияга қарши санкциялар киритилган тақдирда Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Молдова ва Тожикистонга бунинг таъсири катта бўлади.

Фото: ТАСС

Moody`s халқаро агентлиги Ғарбнинг Россияга қарши киритадиган санкциялари оқибатларини баҳолади.  Агентлик жазо чоралари кучли таъсир қиладиган МДҲ мамлакатларини санаб ўтди.

Қайд этилишича, бу мамлакатлар учун асосий хатарлардан бири меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари миқдори камайиши бўлади. 

Агентлик Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Молдова ва Тожикистонни Россияга қарши киритиладиган санкциялардан энг кўп жабрланадиган мамлакатлар сифатида кўрсатган.

Агарда санкциялар Россия иқтисодиётини жиддий тарзда секинлаштирмаса, бу мамлакатлар учун хатар унчалик юқори бўлмаслиги айтилган.

Ғарб Украинага ҳужум бошланган тақдирда Россияга қарши санкциялар киритишга тайёрланмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид