Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия баллистик ракеталар билан ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади. Машғулотларни Путин ва Лукашенко биргаликда кузатади
Лукашенко Россия билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Иттифоқ қатъияти – 2022” машғулотлари фонида Москвага келган.
Россия президенти Владимир Путин стратегик мудофаа кучлари машғулотларига старт берди. Машғулотлар доирасида баллистик ва қанотли ракеталар учирилади.
Машғулотларда ҳаво-космик кучлар, жанубий ҳарбий округ, стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинлари, Шимолий ва Қора денгиз флотлари иштирок этади.
Аввалроқ РБК машғулотлар шахсан мамлакат президенти Владимир Путин раҳбарлиги остида ўтказилиши ҳақида хабар берганди.
Путин баллистик ракеталар парвозини Беларусь президенти Александр Лукашенко билан биргаликда кузатиб боради.
Лукашенко тадбирда Путиннинг таклифи билан иштирок этади. У Россия билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Иттифоқ қатъияти – 2022” машғулотлари фонида Москвага келган.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025