Жамият | 00:41 / 19.02.2022
113213
2 дақиқада ўқилади

Тошкент кўчаларида юрган «ажнабий» кийимдагилар ким экани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда ноодатий кийинган, хорижий фильм қаҳрамонларини эслатувчи одамлар пойтахт кўчаларини кезиб юргани акс этган видеолар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ жамоатчилик ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Баёнотда ажабтовур кийимдаги шахслар «ЗўрТВ» телеканали ижодкорлари томонидан суратга олинаётган янги кўрсатув қаҳрамонлари экани, уларнинг видеолари фуқаролар томонидан тасвирга олиниб, интернетда тарқатилгани таъкидланади.

Фото: Видеодан кадр

«Фильм персонажлари акс этган видеолар кўплаб фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлди. Ушбу кадрлар «ЗўрТВ» телеканалининг янги – «Ўғирланган ниқоб» дастури учун тасвирга олинган. Шу муносабат билан ижодий гуруҳ жамоат жойларига чиқарилган. Баъзи юртдошларимиз буни бошқача талқин қилган. Яқин кунларда «Ўғирланган ниқоб» дастури «ЗўрТВ» телеканалида эфир юзини кўради», деб телеканал ходимларидан бирининг изоҳини келтирган Тошкент шаҳар ИИББ.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларни одамлар ўртасида саросима келтириб чиқарадиган, асоссиз маълумот тарқатмасликка чақирган.

Мавзуга оид