Наманган шаҳридаги Президент мактабининг икки нафар ўқувчиси 1 млн долларлик грантни қўлга киритди

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги
Наманган шаҳрида жойлашган Президент мактабининг икки нафар ўқувчиси дунё рейтингида юқори ўринларда турувчи олийгоҳларга ўқишга киришда грантларни қўлга киритган. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Наманган шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Иброҳим Каримжонов дунё рейтингида юқори ўринларда турувчи 12та хорижий университетдан турли миқдордаги грантлар билан ўқишга қабул қилинди. Грантнинг жами миқдори: 730 000 АҚШ долларига тенг.
Шунингдек, мактабнинг яна бир ўқувчиси Самира Юлдашева ҳам дунё рейтингида юқори ўринларда турувчи 9та хорижий университетдан турли миқдордаги грантлар билан ўқишга қабул қилинди. Грантнинг жами миқдори: 362 000 АҚШ доллари.
Икки ўқувчининг қўлга киритган грантлари 1 млн АҚШ долларидан ортиқни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид

08:31
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

14:57 / 08.05.2025
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди

10:14 / 02.05.2025