Ўзбекистон | 21:21 / 21.02.2022
5122
2 дақиқада ўқилади

Миллий боғ ҳудудида Санъат музейи қурилади

Тошкентда, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Давлат санъат музейи қурилиши режалаштирилмоқда. Музей лойиҳаси 21 феврал куни президент Шавкат Мирзиёевга тақдимот қилинди.

Давлат санъат музейи лойиҳаси / Фото: Маданият ва санъат фонди

Расмий релизда лойиҳа суратлари илова қилинмаган. Маълум қилинишича, тақдимот пайтида дунёга машҳур “Ателье Брукнер” архитектура бюроси томонидан тайёрланган кўргазмалар, экспозициялар ва бошқа хоналарнинг жойлашуви режаси кўриб чиқилган.

Мазкур музей Миллий боғдаги қуритилган кўл ўрнида қурилиши кутилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда, шунингдек, 2022 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкентда 1 миллион туп манзарали ва мевали дарахтлар экиш режалаштирилгани ҳақида ҳам сўз борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Миллий боғ ҳудудида Маънавият шаҳарчаси қурилишини маълум қилганди.

Маънавият шаҳарчаси Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбек миллий академик драма театри ва Ўзбекистон давлат санъат музейини ўз ичига олади.

Миллий боғга туташ ҳудудда, собиқ "Наврўз" саройи ўрнида барпо этилиши мўлжалланган кутубхона лойиҳаси /
"Ўзбекистон 24" телеканали эфиридан кадр
Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид