Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон собиқ мудофаа вазири Мурод Бектанов ҳибсга олинди
Қозоғистон собиқ мудофаа вазири Мурод Бектанов мамлакатда жорий йилнинг январь ойи бошида юзага келган тартибсизликлар вақтида ҳаракатсизликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Мурод Бектанов / Фото: AA
Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотига кўра, қўлга олинган шахс Нур-Султондаги тергов изоляторига жойлаштирилди. Собиқ вазирга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 452-моддаси (ҳокимиятнинг ҳаракатсизлиги) бўйича терговга қадар текширув бошланган.
Мурод Бектанов Қозоғистон Мудофаа вазирлигини 2021 йил августидан буён бошқариб келаётган эди. Республика президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 19 январь куни уни лавозимидан озод қилганди.
Январь ойи бошида Қозоғистон ғарбидаги Жанаўзен шаҳрида бошланган намойишлар иқтисодий ва сиёсий талаблар билан бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига айланиб кетди. Намойишчилар суюлтирилган газ нархини пасайтиришни талаб қилди.
Тартибсизликлар чоғида намойишчилар маъмурий бинолар, полиция бўлимлари ва дўконларга ҳужум қилди. Республиканинг бир қатор шаҳарларида талончилар пайдо бўлди.
Расмий маълумотларга кўра, 220 дан ортиқ киши тартибсизликлар қурбони бўлди, жумладан, ҳуқуқ-тартибот ва махсус идоралар, ҳарбийларнинг 19 нафар ходими ҳалок бўлди.
11 январь куни Қозоғистон президенти ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025