Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳридаги автобусларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни тасвирга оладиган камералар ўрнатилади
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрига янги олиб келинган автобусларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни тасвирга олиб жарима соладиган камералар ўрнатилгани юзасидан хабарлар тарқалди.
Kun.uz мазкур хабарга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Транспорт бошқармаси ахборот хизмати билан боғланди.
Қайд этилишича, ҳақиқатда автобусларга қоидабузарликларни қайд этадиган камералар ўрнатилади. Бироқ ҳозирча камералар ўрнатилмаган. Тез орада ўрнатилиши кўзда тутилган.
“Автобусларга ўрнатилган камералар жарималар ёзишни бошлашидан олдин оммавий ахборот воситалари орқали эълон қиламиз. Ҳозирда ўрнатилган камералар шунчаки синов учун. Жарималарни қайд этмаяпти”, – дейди Транспорт бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ҳолмурод Тўрабоев.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
20:24 / 20.05.2025
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн доллар
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
14:39 / 13.05.2025